Кевин Ли Сен-Пьер билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтди

Аралаш яккакурашлар жангчиси Кевин Ли, UFC икки вазни тоифасида собиқ чемпион Жорж Сен-Пьерга билан жанг қилишни хоҳлаётганини айтиб ўтди.

- Жоржга қарши октагонга чиқишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Албатта, мен уни инсон сифатида ҳурмат қиламан, бироқ Сен-Пьернинг сўзларига кўра, у кучли спортчи билан куч синашмоқчи. Унинг рақиби бўлишга тайёрман! Ноябрь ойида Нью-Йоркда учрашишни Жоржга таклиф қиламан, - дея Лининг сўзларидан иқтибос келтиради BJ Penn нашри.

Маълумот учун, Кевин ли охирги 7 учрашувида 6 маротаба рақибини мағлуб этган. Сен-Пьер эса охирги жангида Майкл Биспинг устидан ғалаба қозонган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!