Кевин де Брёйне: Ўйин тақдирини фақатгина битта бурчак зарбаси ҳал қилди

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйне кеча ЖЧ-2018нинг ярим финалида Францияга (1:0) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун жамоаларнинг финалга чиқиш имкониятлари 50-50 эди. Биз учун ушбу баҳс жуда оғир кечди. Чунки биз жудаям тартибли жамоага қарши ўйнадик. Францияда ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Бироқ, барчасини фақатгина битта бурчак зарбаси ҳал қилди.”, - дейди де Брёйне.

Эслатиб ўтамиз, бугун Хорватия ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда Бельгиянинг 3-ўрин учун баҳсдаги рақиби маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!