Кэй Нишикори ўзига келмоқда
АҚШда “Челленжер” туркумига кирувчи халқаро турнирда япониялик Кэй Нишикори биринчи давра баҳсларини ғалаба билан бошлади.
У мазкур босқичда америкалик Деннис Новиковга қарши кортга чиқибҳар иккала сетда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Нишикори иккинчи даврада россиялик Евгений Карловский ва германиялик Маттиас Бахингер ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади.
Фикрлар