Кейлор Навас: Мен бирор нарсани исботлашим шарт эмас


Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Кейлор Навас мадридликларнинг "Атлетик" клуби дарвозабони Кела Аррисабалагага қизиқаётганлиги борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

"Мен бирор нарсани исботлашим шарт эмас. Мен ўз ишимни бажаришим ва ўзим ҳақимда қайғуришим керак. Келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Мен ҳотиржамликни сақлашим лозим", - деб коста-рикалики кипернинг сўзларини келтириб ўтди Goal нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!