Кейлор Навас: “Реал” ЕЧЛда ғалаба қозонишни истаса, ҳар қандай рақибни ютиши шарт

11 март,2017, 18:12 536

Кейлор Навас: “Реал” ЕЧЛда ғалаба қозонишни истаса, ҳар қандай рақибни ютиши шарт

 

Испаниянинг “Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навас ЕЧЛ чорак финал қуръа ташлаш олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Агар “Реал” ЕЧЛда ғолиб бўлишни истаса, ҳар қандай рақибни енгиши шарт. Биз ўз устимизда ишлашда давом этмоқдамиз. Кучимизги ишонишимиз керак. “Реал”нинг асосий мақсади ЕЧЛда ғалаба қозониш, - дейди Навас.

Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” ЕЧЛ нимчорак финал баҳсида “Наполи”ни икки ўйинда ҳам 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.