Кейлор Навас "Реал"да қолиб, Куртуа билан рақобатлашмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навас жамоага “Челси” посбони Тибо Куртуанинг келишидан қўрқмаяпти.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Навас “қироллик клуби”да қолиб, бельгиялик дарвозабон билан асосий таркиб учун курашмоқчи.

Маълумот учун, Коста-Рика терма жамоаси аъзосининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Навасга А Серия грандларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!