Кейлор Навас устозининг сочини олди (фото ва видео)

Коста-Рика терма жамоаси дарвозабони Кейлор Навас жамоаси ЖЧга чиққанидан сўнг бош мураббий Оскар Рамиреснинг сочини олди.

Илгарироқ, ушбу мутахассис жамоаси мундиал йўлланмасига эга чиқса, сочини тамоман олдириб ташлашини айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Гондурасга қарши кечган бугунги ўйиндан сўнг, коста-рикаликлар Россия мундиали масаласини ҳал этишган эди.

Видеони томоша қилиш учун ушбу ҳаволага киришингиз лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!