Кейлор Навас янги асрда ўз дарвозасига гол урган биринчи дарвозабонга айланди

 

 

Испания чемпионатининг 27-турида "Бетис"га қарши учрашувда "Реал" дарвозабони Кейлор Навас 25-дақиқада ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Бу гол ўз ўрнида тарихий аҳамият касб этди.

"Реал" посбони автогол муаллифи бўлган сўнгги воқеа 42 йил муқаддам 1975 йилда кузатилган эди. Ўшанда мадридликлар дарвозасини қўриқлаган Мигель Анхель ҳам ўз дарвозасига гол уриб қўйган.

Шу тариқа коста-рикалик Кейлор Навас янги асрда биринчи автоголга муаллиф бўлган дарвозабон сифатида тарихда қолади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!