Кейн: Англия терма жамоаси сардори бўлишни ҳамиша орзу қилганман

12 июнь,2017, 15:20 379

Кейн: Англия терма жамоаси сардори бўлишни ҳамиша орзу қилганман

Англия терма жамоаси ва Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт унга ишонч билдириб, Шотландияга (2:2) қарши баҳсга сардор сифатида бошлаб тушганини қуйидагича изоҳлади.

“Мен Англия терма жамоаси сардори бўлишни истайман. Айнан у қолганларга ҳар томонлама ўрнак бўлиши лозим.

Мураббий Шотландияга қарши жамоани сардор сифатида мен бошлаб тушишимни айтганида, ўзимни жуда бошқача ҳис қилдим. Мен бундан фаҳрландим ва бу ҳақда яқинларимга гапириб бердим. Улар бундан жуда ҳам хурсанд бўлишди. Мен сардор бўлишни ҳамиша орзу қилганман”, - дейди Кейн Goal нашрига берган интервьюсида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.