Кейн: Биз “Челси”дан яхшироқ ўйнадик, аммо...

23 апрель, 10:05 288

Кейн: Биз “Челси”дан яхшироқ ўйнадик, аммо...

Аввал хабар берганимиздек, кеча Лондондаги “Уэмбли” стадионида Англия кубоги дастлабки ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Шу куни “Челси” Почеттино бошчилигидаги “Тоттенхэм”ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувдан сўнг “шпорлар” ҳужумчиси Харри Кейн ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун биз рақибимиздан кўра яхшироқ ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. “Тоттенхэм” ажойиб ўйин кўрсатди, аммо ғалаба қозона олмади. Бунақаси бўлиб туради, бу футбол.

Ҳисоб 2:2 бўлиб турган пайтда биз ғалаба учун ҳаракатни бошлаган эдик, бироқ, унинг эвазига биз жаримадан тўп ўтказиб юбордик”, - дейди Кейн.

"Челси" "Тоттенхэм" дарвозасига қандай қилиб 4та тўп йўллаб, финалга йўл олди? (видео)

Англия кубоги. “Челси” финалга чиқди