Кейн “Тоттенхэм” тарихига кирди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн Англия Премьер-Лигаси 23-туридан ўрин олган “Эвертон”га қарши баҳсда ҳозирча дублга эришди.

24 ёшли футболчи учун бу голлар “шпорлар” сафида АПЛда киритган 97 ва 98-голлари бўлди. У шу тариқа, “Тоттенхэм” сафида АПЛда энг кўп гол киритган футболчига айланди.

Кейн бу борада Тедди Шерингемни ортда қолдирди. Умумий ҳисобда эса Кейн “шпортлар” сафида 191 учрашувда майдонга тушган ва ҳозирга қадар 129 та гол киритишга эришган.

Клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида эса 9-ўринда бормоқда.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!