Кейн учун мавсум тугади

13 март,2017, 09:40 644

Кейн учун мавсум тугади

 

"Тоттенхэм" тўпурари Ҳарри Кейн Англия кубоги доирасида "Миллоулл" жамоасига қарши ўтказилган ўйинда жароҳат олган эди. Жамоа бош мурабиийи Маурисио Почеттино ҳужумчи мавсум охиригача майдонга тушолмаслиги мумкинлигини таъкидлади.

- Кейн "Сандерленд"га қарши ўтказилгани учрашувда бўлгани каби яна тўпиғидан жароҳат олди, - деди Маурисио Почеттино. - Бу мураккаб жароҳат. У мавсум охиригача бизга ёрдам беролмаслиги мумкин.

Ҳарри Кейн жорий мавсумда Англия премьер лигасида 22 та учрашувда 19 та гол урди.

SPORTS.uz