Кейруш: Эрон Россияга саёҳат учун бормайди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи жамоасининг 2018 йилги мундиалда қандай иштирок этиши борасидаги саволга жавоб қайтарди.

“Менинг орзуим гуруҳ босқичини муваффақиятли тамомлаб, плей-оффга чиқиш. Биз бунинг учун катта ҳажмдаги ишни амалга оширишимиз лозим. Биз Россияга саёҳат учун бормаймиз”, – деб айтиб ўтд португалиялик мутахассис “Zero Hora нашрига.

Маълумот учун, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши Осиё минтақаси 8-турида Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этиш орқали Россия мундиали йўлланмасини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!