Кичик Симеоне фаолиятини отасининг жамоасида давом эттириши мумкин

11 март, 15:30 453

Кичик Симеоне фаолиятини отасининг жамоасида давом эттириши мумкин

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли ва "Женоа" клуби ҳужумчиси Жованни Симеоне фаолиятини отаси бошқариб бораётган жамоада давом эттириши мумкин.
Tuttomercatoweb нашрининг хабар беришича 21 ёшли аргентиналик футболчи "матрасчилар"нинг ёзги трансфер давридаги асосий "нишони"дан бирига айланган. Таъкидлаш керакки, "Женоа" қишда Симеонени "Вильярреал"га 20 миллион евро эвазига сотмаган эди. 


Маълумот учун, Жованни Симеоне жорий мавсум Италия А Сериясининг 25та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.