Кикбоксинг бўйича мамлакат чемпионати бошланди

Пойтахтимиздаги “Унверсал” спорт мажмуасида кикбоксинг бўйича кадетлар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудидан келган 1200 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашмоқда.

– Жорий йилги мазкур чемпионатда биз асосан иқтидорли ёш спортчиларни саралаб, уларни терма жамоамиз сафига қўшишни ва бу орқали келгусида бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни ўз олдимизга улкан мақсад қилиб қўйганмиз,  – дейди Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси раиси Ойбек Норметов Sports.uz мухбирига берган интервьюсида

– Сўнгги йиларда мамлактимизда яккакураш турларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилинмоқда. Биз ҳам мазкур имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизда мазкур спорт турина янада оммалаштириб, иқтидорли спортчиларни камол топтиришга бор куч-ғайратимиз билан ҳизмат қиламиз.

Ўзбекистон чемпионатининг финал беллашувлари 19 август куни ўтказилади. Шунингдек, мусобақа доирасида 20 август куни соат 18:00да профессиоанлар ўртасидаги жанглар ҳам бўлиб ўтади. Мазкур баҳсларда ғалаба қозонган спортчилар сентябрь ойида Туркманистоннинг Ашхабод шаҳрида ўтказиладиган ёпиқ иншоатлардаги Осиё ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!