Кико Касилья: “Боруссия Д” – “Тоттенхэм” тўқнашувидан фойдаланиб қолишимиз керак

Испаниянинг “Реал” клуби дарвозабони Кико Касилья ЕЧЛ бугунги баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Бугун биз учун муҳим ўйин ўтказилади. Биз ушбу беллашувда йирик ҳисобда зафар қучишимиз шарт. Чунки айни пайтда “қироллик клуби” 2-ўринда бормоқда.

Қолаверса, бугун “Тоттенхэм” сафарда “Боруссия Д” билан куч синашади. Ушбу тўқнашувдан фойдаланиб қолишимиз шарт. Чунки лондонликлар очко йўқотишлари ҳам мумкин, - дейди посбон.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!