Килиан Мбаппе: ПСЖ билан барча турнирларда зафар қучишни истайман

 

Франциянинг ПСЖ клуби янги аъзоси Килиан Мбаппе ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Мен аллақачон бош мураббий билан гаплашиб олдим. Бу инсон футбол ичида яшайди. Ҳозир мен парижликлар билан барча турнирларда зафар қучиш ҳақида ўйламоқдаман. Ишонаманки, жамоадошларим билан бундан кўпроғига ҳам қодирмиз. Бу мавсум мен учун энг яхшиси бўлишини истайман, - дейди Мбаппе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!