Кильян Мбаппе – Францияда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси

 

ПСЖ клуби ҳужумчиси Кильян Мбаппе Франциянинг ўтган мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

18 ёшли ҳужумчи Telefoot нашри томонидан тақдим этиладиган совринни қўлга киритишда Антони Марсьяль (“Манчестер Юнайтед”) ва Максим Лопесни (“Марсель”) ортда қолдирди.

Ёш иқтидор эгаси ўтган мавсум “Монако” сафида Франция чемпиони бўлиш билан бирга ЕЧЛнинг ярим финал босқичига етиб борганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!