Клаас-Ян Хунтелар: Нима учун майдонга тушмаётганимни мураббийдан сўранг

11 апрель, 20:05 299

Клаас-Ян Хунтелар: Нима учун майдонга тушмаётганимни мураббийдан сўранг

 

 

Германиянинг “Шальке” клуб ҳужумчиси Клаас-Ян Хунтелар мавсум сўнггида жамоани тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда De Telegraaf хабар бермоқда.  

- Мен қачон ёрдамим тегаркин деб тинчгина захирада ўтирадиган футболчи эмасман. Бу “Шальке”даги сўнгги мавсумим бўлади. Нима учун мен майдонга тушмаяпман? Бу саволни бош мураббийга берганингиз маъқул, - дейди Хунтелар.

Маълумот ўрнида, Клаас-Ян Хунтелар бу мавсум Бундеслигада 12 ўйинда майдонга тушган ва битта гол уришни уддалади.