Клаудио Раньери: “Лестер”ни унутиш керак

26 июнь, 22:35 304

Клаудио Раньери: “Лестер”ни унутиш керак

Франциянинг “Нант” клуби янги бош мураббийи Клаудио Раньери “Лестер Сити” билан Англия чемпиони бўлганлигини унутиши лозимлигини айтиб ўтди.

“Мен бу ерда экалнигимдан хурсандман. Мен “Нант”ни яхши биламан. Чунки, илгари “Монако”да ишлаганман. “Нант”да фантастик мухлислар мавжуд. Мен клуб президенти билан учрашувдан сўнг, унинг такилифига рози бўлдим. Менга унинг ғоялари ёқди.

“Лестер” билан қўлга киритган чемпионликни унутиб, “Нант” билан юракдан ишлашим керак. “Лестер” билан қўлга киритган соврин мен учун аҳамиятли. Бироқ мен 8 та бундай соврини бор жамоага келдим, ” – деб айтиб ўтди Раньери “канарейкалар”нинг расмий сайтига.