Кличко Мейвезер – Макгрегор жангида эксперт бўлиб иш олиб боради

21 август, 09:00 1248

Кличко Мейвезер – Макгрегор жангида эксперт бўлиб иш олиб боради

Оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко америкалик Флойд Мейвезер ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги жангда немис телеканалида эксперт сифатида ишлайди.

Қадрли мухлисларим. 26 августдан 27 августга ўтар кечаси жуда яқин. Лас-Вегасда кўпчилик орзиқиб кутаётган Мейвезер – Макгрегор жанги бўлиб ўтади. Мен ушбу тўқнашувда эксперт сифатида иш олиб бораман. Агар мухлисларим бу жангни кўришса, хурсанд бўлардим, – дейди Кличко Lastround нашрига.

Флойд Мейвезер ва ММА юлдузи Конор Макгрегор қарама-қаршилиги 26 август куни Лас-Вегасдаги “T-Mobile” аренасида бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.