Кличко фаолиятини якунлаганидан афсусда эмас

  • 7 сентябрь, 2017, 19:35
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко фаолиятини якунлаганидан хурсанд эканлигини маълум қилди. У шунингдек, ҳозирда энг яхши боксчи дея британиялик Энтони Жошуа эътироф этган.

Фаолиятимни якунлаганимдан афсусда эмасман, – дея Кличконинг сўзларини келтиради ТАСС нашри. – Бу тўғри йўл. Бу ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири бўлди. Бироқ шундай қилганимдан хурсандман.

– Айни дамда энг яхши боксчи ким? Ҳозирда Энтони Жошуа биринчи рақамли боксчи, бу тушунарли. Аммо рақобат ҳар доим бўлади ва шундай бўлиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Кличко сўнгги жанггини 29 апрель куни "Уэмбли"да Энтони Жошуага қарши ўтказган ва 11-раундда техник нокаутга учраб, WBA, IBF ва IBO камарларини бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!