Кличко ва Жошуа жанги “Уэмбли” ёки “Кардифф”да бўлади

  • 6 декабрь, 2016, 09:56
  • 0
  • Бокс

Владимир Кличконинг (64-4, 53 КО) менежери Бернд Бенте супер оғир вазн тоифасининг IBF камари соҳиби Энтони Жошуага (17-0, 17 КО) қарши жанг муаммолари ҳақида гапириб ўтди.

Бизда яна бир нечта ҳал этилмаган кичик муаммолар бор. Буларни муаммо ҳам деб бўлмайди, аммо барчаси ҳал қилинади. Владимир Манчестер бориб, Жошуанинг навбатдаги ғалабасини кўрмоқчи. Музокараларни “Уэмбли”да ўтказдик ва барчаси кўнгилдагидек бўлади. Аммо биз Жошуа Эрик Молинани мағлуб қилмагунча шартнома имзолай олмаймиз. Бироқ “Б” режамиз ҳам бор. Бу Кардиффдаги стадион. Албатта, “Уэмбли” – биринчи танлов.

Кличко 10 декабрь куни Жошуа – Молина жангига ташриф буюришни режалаштирган. Шунлан сўнг “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги ўйинни ҳам кўришни истамоқда.

Кличко ва Жошуа ўртасида супер оғир вазн тоифасидаги WBA ва IBF чемпионлик камарлари учун жанг келаси йил бошида ўтказилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!