Кличконинг ўғлига аллигатор ҳужум қилди

  • 26 январь, 2017, 14:40
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг WBC ва WBO камарлари собиқ соҳиби украиналик Виталий Кличконинг 16 ёшли ўғлига аллигатор ҳужум қилди.

Worldboxingnet нашри тарқатган хабарга кўра, воқеа Егор-Даниэль Кличко волонтёр бўлиб ишлайдиган Эверглейдс миллий паркида (АҚШ) юз берган. Аллигатор ўсмирнинг қўлини тишлаб олган.

vitaly klitschko

Эслатиб ўтамиз, катта Кличко профессионал рингда 47 жанг ўтказиб, 45 (41 нокаут) ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. У сўнгги марта 2012 йил 8 сентябрда рингга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!