Клинсман: 100 фоиз ишонаманки АҚШ Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этади

Футбол бўйича АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманнинг таъкидлашича жамоасининг ЖЧ-2018 саралашини омадсиз бошлаганига қарамай, у терма жамоаси билан Россияга боришга ишонмоқда.

“Омадсизликка тўғри жавоб бериш жуда ҳам муҳим. Биз дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учрадик. Бироқ, улар кучли рақиблар эди. Бизда ЖЧ-2018 саралашини муваффақиятли якунлаш учун яна 8та учрашув бор.

Биз келгуси йил мартида бўлиб ўтадиган Гондурас ва Панама терма жамоаларига қарши баҳсларда бу хатоларимизни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. 100 фоиз ишонаманки АҚШ Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этади”, - дейди германиялик мутахассис The Guardian нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ЖЧ-2018 саралаши доирасида дастлаб Мексика (1:2), сўнгра, Коста-Рика (0:4) терма жамоаларига мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!