Клинсман "Сандерленди"ни бошқармайди

28 июнь,2017, 11:24 249

Клинсман

Германия ва АҚШ терма жамоалари собиқ бош мураббийи Юрген Клинсман ўзининг “Сандерленд” клубида иш бошлаши ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Тез орада “Сандерленд” бош мураббийи бўлишим бу ёлғон”, - дейди 52 ёшли германиялик мутахассис ўзининг “фейсбук”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Клинсманн ўтган йилнинг ноябрида АҚШ терма жамоасидан истеъфога чиқарилган ва шундан буён ишсиз. Ўз навбатида “Сандерленд” ҳам Дэвид Мойесдан сўнг жамоага ҳозирча бош мураббий топганича йўқ.

Маълумот учун, “Сандерленд” ўтган мавсум якунларига кўра АПЛни тарк этган эди.