Клиши ва Саньянинг "Манчестер Сити"дан кетиши аниқ бўлди

23 май, 12:05 329

Клиши ва Саньянинг

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби футболчилари Гаэль Клиши ва Бакари Санья яқин кунларда жамоа билан ҳайрлашишади.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, ҳар иккала футболчининг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси келаётган ёзда ўз ниҳоясига етади. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Саньяни ҳам, Клишини ҳам янги мавсумда жамоа сафида кўришни истамаяпти ва шу боис улар билан шартномалар узайтирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа мавсумни 3-ўринда якунлади.