"Кливленд" жар ёқасида

Миллий баскетбол ассоциациясида ҳам бугун плей-офф босқичининг бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, "Индиана Пэйсерз" ўз майдонида мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан "Кливленд Кавальерз"ни қабул қилди. 

Тенг курашлар остида кечган баҳс ғолибини сўнгги сониялар аниқлаб берди. Тарози палласи тенг бўлиб турган паллада мезбонлар ишончли ўйини билан 2 очколик тафовутни юзага келтириб, финал сигнали чалингунча ушбу устунликни сақлаб қола олишди. Таъкидлаш жоиз, меҳмонлар сафида учрашув мобайнида 28 очко жамғарган ЛеБрон Жэймснинг саъйи-ҳаракатлари ҳам жамоасига ёрдам бера олмади, якуний ҳисоб – 92:90. Ушбу ғалабадан кейин "Индиана" "Кливленд"ни 3:1 ҳисобида доғда қолдирмоқда. Кейинги ғалаба "Пэйсерс"ни навбатдаги босқичга олиб чиқади.

"Индиана" – "Кливленд" 92:90 (20:31, 20:26, 23:12, 29:21) – сериялар бўйича ҳисоб 3:1

"Милуоки" – "Бостон" 116:92 (27:12, 31:23, 27:32, 31:25) – 1:2

"Вашингтон" – "Торонто" 122:103 (30:29, 39:32, 32:21, 21:21) – 1:2

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!