Клопп: Агар Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлсак, бу трансферларимизга таъсир қилади

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг ёзги трансфер режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Аслида, Чемпионлар лигасидаги иштирок кучли футболчиларни жалб этишга ёрдам беради деб ўйламайман.

Ҳозир биз Чемпионлар лигаси ҳақида гапиришимиз нотўғри, чунки, биз ушбу мусобақада иштирок этмаяпмиз. Лекин, агар биз ушбу мусобақага йўлланма олсак, бу трансфер режаларимизга таъсир қилади. Бизга кучлироқ таркиб керак бўлади”, - дейди германиялик мутахассис Liverpool Echo нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар айни дамда премьер-лигада 49 очко билан 5-ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!