Клопп: Ҳозир Венгер ва Фергюсоннинг босиб ўтган йўлини такрорлаш имконсиз

466

Клопп: Ҳозир Венгер ва Фергюсоннинг босиб ўтган йўлини такрорлаш имконсиз

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп замонавий футболда бир жамоани 20 йил бошқариш жуда мушкул эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Ливерпул”да яна 20 йил қолишим мумкинми? Билмадим, билмадим. Дортмундда 7 йил ишлаганимдан сўнг ўйлаб қолдим, балким кетиш вақти келгандир.

Албатта, “Ливерпуль” тарихидаги энг узоқ ишлаган мураббий бўлишни истайман, лекин бу жуда қийин бўлади.

Агар кимдир мураббийлар Арсен Венгер ёки сэр Алекс Фергюсоннинг босиб ўтган йўларини яна такрорлай олишади деб ўйлашса, мен бунга қўшилмайман. Чунки, ҳозир матбуотдан бўлаётган босим мураббийларга бундай имконият бермайди”, - дейди германиялик мутахассис.