Клопп "Ливерпуль" учун энг керакли ўйинчиларни олиб келмоқчи

2 июнь,2017, 21:55 409

Клопп

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ўзининг ёзги трансферларда кўзлаган режаларини амалга оширишдан тўхтамаяпти.

ESPN нашрининг хабар беришича, мерсисайдликлар айни дамда “Рома” билан Мухаммад Салахнинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Таъкидлаш керакки, мисрлик футболчига жамоа бош мураббийи Юрген Клоппнинг шахсан ўзи жиддий қизиқиш билдирган. Аввалроқ эса “Рома” футболчисини 28 млн фунтдан камига сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бундан ташқари “Ливерпуль” Римнинг бошқа бир клуби “Лацио”дан ҳужумчи Бальде Кейтани сотиб олишни ҳам режалаштирмоқда. Инглиз клуби бу борада италияликларга расмий таклиф юборган.