Клопп "Ливерпул"га зўр футболчи олиб келади

14 апрель,2017, 14:15 542

Клопп

Англиянинг "Ливерпуль" клуби раҳбарияти мавсумлар оралиғида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп "Саутгемптон"нинг голландиялик ҳимоячиси Виргил ван Дейкка жиддий қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш керакки "Ливерпуль" бу борада  "Манчестер Сити" ва "Челси" каби жамоалар билан кураш олиб боришига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, ван Дейк айни дамда январда олган жароҳатини тузатмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.