Клопп: Милнер – “Ливерпуль” етакчиси

 

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа сардори Жеймс Милнер ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Милнер Англия термаси сафида ўйнашга лойиқ, аммо у буни ўзи истамади. Агар у термада ўйнаганида, ҳозиргидек ҳолатда бўла олишини айтиш қийин. У ҳалқаро майдондаги танаффус пайтида тикланади.

Милнер ҳақиқатдан ҳам юқори даражада ўйнайди. У ярим ҳимоядаги ўйин услубини тушунади. Жеймс – майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам етакчи”, – деб германиялик мутахассис сўзларидан иқтибос келтиради The Independent нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!