Клопп: “Рома” яхшиямки, “Бавария” ёки “Реал” эмас

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп Европа чемпионлар лигасининг ярим финалига қурьа ташлаш маросими натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Қура ташлаш маросими натижалари ҳақида бир-нима дейишим керак эди ва бу ҳақида кўп ўйладим. Шуни айтишим жоизки, менда: Худога шукр “Рома”, “Бавария” ёки “Реал Мадрид” эмас деган фикр йўқ!

Бу оддий қура ташлаш маросими, энг муҳими - биз турнирда ғалаба қозониш учун курашни давом этиряпмиз. Кимдир менга осон мағлуб этадиган рақиб тушди деб айтса, мен унга “Барса” – “Рома” қарама-қаршилигини кўриб чиқишни маслаҳат берардим.

Биринчи учрашувда Мессининг ажойиб ўйини 4:1 ҳисобига олиб келди. Аммо иккинчи учрашувда “Рома” ишониб бўлмайдиган ўйин кўрсатди. Ўйлашимча, баҳс 4:0 ёки 5:0 ҳисоби билан якунланиши керак эди, - дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтиради "қизиллар" расмий твиттерида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!