Клопп: Салах борасида биз тиббий ходимлар билан мунтазам алоқадамиз

“Ливерпуль” устози Юрген Клопп хужумчи Мохамед Салахнинг жисмоний тайёргарлиги ҳақида ўз фикри билдириб ўтди. 

- Салах Миср терма жамоаси учрашувини ўтказиб юборди ва “Сток Сити”га қарши бахсни захирадаги ўйинчи сифатида бошлади, бу унга дам олиши учун вақт ажратганимиздан далолат беради.

Мохамед бошқа жамоадошларидан кўпроқ ўйнайди деб ўйламайман. Аммо тез-тез асосий таркибда майдонга тушиши бу унинг ажойиб ўйин кўрсатаётканидандир, бундай футболчини захира ўриндиғида қолдириш осон эмас.

Хозирда биз тиббий ходимлар билан мунтазам алоқадамиз ва бу борада Салах билан боғлиқ деярли ҳеч қандай муаммолар юзага келмаган, - дейди Клопп Liverpool echo нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 25 ёшли хужумчи ушбу мавсумда АПЛ доирасида 17 учрашув ўтқазиб, 13 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 4та голли узатма оширган. Шу қатори ЕЧЛда 8 учрашувда майдонга тушиб, 8 марта рақиб дарвозисини ишғол этган ва 2 марта ассистенлик қилишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!