Клоппга ёзда "Ливерпуль" ни кучайтириши учун 230 млн евро берилади

9 апрель,2017, 16:38 549

Клоппга ёзда

“Ливерпуль” клуби хўжайинлари мавсумлар оралиғида жамоа таркибини кескин кучайтиришмоқчи ва улар бунинг учун катта маблағ ажратишни режалаштиришяпти.

Liverpool Echo нашрининг тарқатган хабарига кўра мерсисайдликлар раҳбарияти ёзги трансферлар учун 115 млн евро ажратишган. Қолаверса, Мамаду Сако, Лукас Лейва, Даниэль Старриж, Лазар Маркович ва Кевин Стюарт каби футболчиларнинг трансферидан тушадиган пуллар ҳам янги футболчилар сотиб олиш учун сарфланади.

Шундай қилиб, Юрген Клопп ёзда янги футболчилар сотиб олиши учун 230 млн евро сарфлаши мумкин.