Клозе "Бавария"да иш бошлаши мумкин

17 июль,2017, 14:50 298

Клозе

“Бавария” клуби ва Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе мюнхенликлар бошқарувида иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда клуб бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге таъкидлаб ўтди. Айтиш лозимки, Клозе айни дамда жамоанинг Хитой сафарига ҳамроҳлик қилмоқда.

“Клозенинг бизга кўп фойдаси тегиши мумкин. У жамоага ҳамроҳлик қилишга розилик берганидан жуда ҳам хурсандман. У бир неча мавсум бизнинг клубда омадли ҳаракат қилди. Бундан ташқари у жаҳон чемпиони саналади. Шундай экан у сафар давомида биз учун жуда керакли шахс” – дейди Румменигге Sport1 интернет нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Клозе айни дамда Германия терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси ҳисобланади. У бош мураббий Йоахим Лёвга ҳужумчилар билан ишлаш бўйича ёрдамчи ҳисобланади.