Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ал-Жазира” “Пачука”га мағлуб бўлди ва 4-ўринни олди

Ҳозиргина клублар ўртасидаги ЖЧ 3-ўрини учун кечган БААнинг “Ал-Жазира” ҳамда Мексиканинг “Пачука” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда катта устунликка эга бўлган мексикаликлар 4:1 ҳисобида ғалабага эришди ва клублар ўртасидаги ЖЧда 3-ўринни қўлга киритди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов бундан олдинги ўйинларда бўлгани сингари бу сафар ҳам заҳирада қолди.

Яна бироздан сўнг эса “Реал” ҳамда “Гремио” жамоалари ўртасидаги финал баҳси старт олади.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. 3-ўрин учун ўйин

Ал-Жжазира БАА – Пачука Мексика 1:4 (0:1, 1:3)

Голлар: 0:1 – 37 Урретавискайя, 1:1 – 57 Мубарак, 1:2 – 60 Хара, 1:3 – 79 де ла Роса, 1:4 – 84, пенальти Сагаль.

Ал-Жазира – Саиф, Фарес Джума, Омар (Али, 46), Файез, Халфан, Мубарак (Аль-Гилани, 78), Рашид, Буссуфа, Юсеф (Рамадан, 67), Мабхут, Ромариньо.

Пачука – Бланко, Лопес, Агирре, Мурильо, Гарсия, Урретавискайя (Фигероа, 86), Эрнандес (Лопес, 85), Сагаль, Гонсалес, Хара (де ла Роса, 78), Санчес.

Огоҳлантиришлар: Буссуфа (30), Хара (50), Фарес Джума (50), Рамадан (71).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!