Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал" финалга чиқди

Айни кунларда БААда клублар ўртасидаги ЖЧ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина ушбу турнирнинг ярим финалидан ўрин олган БААнинг “Ал-Жазира” ҳамда Испаниянинг “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Учрашувда ҳисобни Сардор Рашидов тўп тепадиган жамоа киритган бўлсада, якунда тажриба ўз сўзини айтиб, Роналду ҳамда Гарет Бейлларнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов яна заҳирада қолдирилди. Энди Зинедин Зидан шогирдлари финалда Бразилиянинг “Гремио” жамоасига қарши ўйнайди.

“Ал-Жазира” эса 3-ўрин учун баҳсда Мексиканинг “Пачука” клуби билан баҳс юритади.

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2017. Ярим финал

"Ал-Жазира" (БАА) – "Реал Мадрид" (Испания)

Голлар: 1:0 – 41 Ромариньо, 1:1 – 53 Роналду, 1:2 – 81 Бэйл.

Ал-Жазира – Хасиф (Саиф, 51), Фарес Джума, Айед, Омар, Аль-Хаммади (Аль-Отайба, 60), Юсеф (Аль-Гилани, 72), Рашид, Буссуфа, Файез, Мабхут, Ромариньо.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Хакими, Начо, Модрич, Каземиро, Иско (Асенсио, 68), Ковачич (Васкес, 68), Роналду, Бензема (Бэйл, 81).

Огоҳлантириш:Айед (68).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!