Клублар ўртасидаги ЖЧда “Реал” кимлар билан ўйнайди?

6 июнь, 09:02 1327

Клублар ўртасидаги ЖЧда “Реал” кимлар билан ўйнайди?

Мадриднинг “Реал” клуби Европа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди ва шу йилнинг  6-16 декабр кунлари БААда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, бунга қадар мазкур мусобақада БАА чемпионлигини қўлга киритган “Ал-Жазира”, КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ғолиби “Пачука” хамда Океания Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган “Оклэнд Сити” жамоалари ҳам клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.

Турнирнинг қолга икки иштирокчиси 7 ноябр(ОЧЛ) хамда 5 ноябр(Африка ЧЛ)дан сўнг маълум бўлади.