Клублар ўртасидаги ЖЧда илк финалчи номи маълум бўлди
Ҳозиргина Абу-Дабидаги “Хазза Бин Зайд” стадионида клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалидан ўрин олган Бразилиянинг “Гремио” ҳамда Мексиканинг “Пачука” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади ва ҳакам қўшимча бўлимларга мурожаат этди. Экстра таймнинг 5-дақиқасида эса Эвертон томонидан киритилган ягона гол бразилияликларга финал чиптасини тақдим этди.
Иккинчи финалчи номи эса эртага бўлиб ўтадиган “Ал-Жазира” – “Реал” ўйинидан сўнг маълум бўлади.
Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ярим финал
Гремио Бразилия – Пачука Мексика 1:0 (0:0, 0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 95 Эвертон.
Гремио – Гроэ, Жеромел, Жаилсон, Кортес, Каннеманн, Мишел (Эвертон, 72), Рамиро, Фернандиньо (Рафаэл Тиере, 118), Эдилсон (Лео Моура, 90), Луан, Барриос (Жаэл, 55).
Пачука – Перес, Мартинес, Агирре (Санчес, 67), Гусман, Гарсия (Сагаль, 101), Хонда, Эрнандес, Гонсалес, Урретавискайя (Кано, 105), Мурильо, Хара (Эррера, 90).
Огоҳлантиришлар: Каннеманн (23), Гусман (34), Рамиро (51), Гарсия (84), Эрнандес (105), Жаэл (113).
Четлатиш: Гусман (110).
Фикрлар