Клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашадиган икки жамоа номи маълум бўлди

1 май,2017, 13:51 553

Клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашадиган икки жамоа номи маълум бўлди

Шу йилнинг 6-16 декабр кунлари БААда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар мазкур мусобақада иккии жамоанинг иштирок этиши аниқ бўлиб улгурди.

Ўтган хафта КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди. Унда Мексиканинг икки жамоаси ғолиблик учун кураш олиб борди. “Пачука” жамоаси икки ўйин натижасига кўра “Тигрес”ни мағлуб этди ва автоматик тарзда клублар ўртасидаги ЖЧга йўлланмани қўлга киритди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, турнир БААда бўлиб ўтади ва мазкур мамлакат чемпиони ҳам клублар ўртасидаги мундиал иштирокчисига айланади. БАА чемпионатида эса ўтган ҳафта 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди. “Ал-Жазира” сафарда “Хатта”ни мағлуб(5:0) этди ва муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритди хамда клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашадиган бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.