Клюйверт “ПСЖ”дан кетди

9 июнь, 15:19 292

Клюйверт “ПСЖ”дан кетди

Голландиялик Патрик Клюйверт “ПСЖ”ни тарк этади. У 2016 йилдан буён мазкур клубда спорт директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Бу ҳақда франсиянинг L`Equipe нашри ёзмоқда. 40 ёшли мутахассисга бошқа лавозимни таклиф этишган. Бироқ Патрик буни рад этгани айтилмоқда.

Илгарироқ, “ПСЖ” спорт директори этиб “Порту”нинг собиқ спорт директори Антеро Энрике тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Португалиялик мутахассис 1990 йилдан буён “аждарлар” раҳбариятида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, якунланган мавсумда “ПСЖ” Франция чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритди.