Коке "Атлетико" сафидаги 350-учрашувини ўтказди ва рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор айни дамда Испания Ла Лигасининг 23-тури доирасида “Малага” ҳамда “Атлетико” жамоалари баҳси бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, учрашувни асосий таркибда бошлаган мадридликлар ярим ҳимоячиси Коке шу куни ўзининг “Атлетико” сафидаги 350-ўйинини ўтказмоқда. Таъкидлаш лозимки, 26 ёшли футболчи ушбу кўрсатгични қайд этган энг ёш футболчи бўлиб тарихга кирди.

Маълумот учун, Коке жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 25та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!