Коке: Роналдуси бор “Реал”ни олдин ҳам 4:0 га юта олганмиз

3 май, 12:30 568

Коке: Роналдуси бор “Реал”ни олдин  ҳам 4:0 га юта олганмиз

“Атлетико” жамоаси ярим ҳимоячиси Коке “Реал”га қарши(0:3) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз аввал шанбадаги  баҳс ҳақида,  сўнг жавоб беллашуви ҳақида ўйлаймиз. Биз финалга чиқишни истаймиз.

Биринчи бўлимда ҳақиқатдан ҳам жуда ёмон ўйин ўтказдик. Улар ғалабага лойиқ эди, табриклайман. Чоршанба куни жуда яхши ўйин бўлади.

Ярим фианлда мағлуб бўлиш, финалда ютқазишдан ёмонроқ. Бу футбол “ПСЖ” бунга мисол. Биз олдин ҳам “Висенте Калдерон”да Роналдуси бор “Реал”ни 4:0 га юта олганмиз”, - деб айтиб ўтди Коке.