Коке дўстини соғинаётганини яширмаяпти

23 март,2017, 15:25 503

Коке дўстини соғинаётганини яширмаяпти

Мадриднинг “Атлетико” клуби хавбеки Коке айни дамда “Челси”да тўп сураётган собиқ жамоадоши Диего Костани яна “матрасчилар” сафида кўриш истаги борлигини билдириб ўтди.

“Албатта, мен Диегони яна “Атлетико”да кўришни ҳохлайман. Буни яширмайман. Аммо, у ҳозир “Челси” футболчиси”, - дейди Коке Marca нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Диего Коста 2010-2014 йилларда айнан “Атлетико” шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг у “Челси” сафига бориб қўшилган.