Колумбия - Япония ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

ФИФА ЖЧ-2018 1-туридан ўрин олган Колумбия ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар номини маълум қилди.

Унга кўра, Саранск шаҳридаги "Мордовия-Арена" стадионида кечадиган қарама-қаршиликни словениялик Дамир Скомина бошқариб боради. Унга қанотларда Юре Прапротник ва Роберт Вуканлар ёрдамлашади.

Тўртинчи ҳакам Жазоирдан - Меҳди Обид Шариф. Унга Тунислик Амоуар Ҳмила  ёрдамлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!