Комилжон Тожиддинов: Мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан

"Норин" жамоасининг энг ёш ўйинчиси Комилжон Тожиддинов учун бугун футбол оламида дебют ўйини бўлди. Ушбу ўйинчи эндигина 16 ёшга тўлган бўлиб, биринчи лига бахсларинг 3-турида "Ёзёвон-Лочинлари"га қарши учрашувда 90 дақиқа мобайнида жуда чиройли ўйин кўрсатиб мухлислар олқишига сазовор бўлди.

- Мен бугун майдонга тушар эканман, бугун катта имтихон бўлди. Учрашувда менда катта хаяжон бўлди. Чунки майдонда мухлислар сони кўп эди. Жамоадошларимга бугун мени қўллаб-қувватлаб турганликлари учун рахмат айтаман. Хаттоки узоқ масофадан йўллаган зарбаларим ҳам кўнгилдагидек чиққани мени хурсанд қилди. Насиб қилса, кейинги учрашувларда мураббийим ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан, - дея сўзини якунлади Тожиддинов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!