Конфедерациялар Кубоги–2017. Равшан Эрматов Австралия – Германия ўйинида ишлайди

 

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ–2018 мусобақасидан аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажаради.

Россияда бўлиб ўтаётган мусобақада Равшан Эрматов биринчи тайинлов олди. Ўзбекистонлик ҳакам “B” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Австралия – Германия учрашувида ишлайди, деб маълум қилади ЎФФ матбуот хизмати. 

Маълумот учун, Австралия – Германия беллашуви эртага, 19 июнь куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!