Конфедерациялар Кубоги–2017 га қуръа ташланди. Россия Португалия билан “А” гуруҳида

Бир неча дақиқа аввал Россиянинг Қозон шаҳрида Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЖЧ–2018 мусобақасидан бир йил аввал ўтказиладиган ушбу турнирнинг гуруҳ босқичида қайси жамоалар тўқнаш келиши маълум бўлди.

Мазкур турнирда Россия термаси мезбон сифатида, Германия эса амалдаги жаҳон чемпиони сифатида иштирок этади. Шунингдек, ўз қитъасининг чемпионлари сифатида Чили, Мексика, Португалия, Австралия, Янги Зеландия ташриф буюради.

Африка Миллатлар Кубогининг февраль ойида аниқланадиган ғолиби улар қаторига қўшилади.

Қуръа натижасига кўра қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди.

“А” гуруҳи:

Россия
Янги Зеландия
Португалия
Мексика

“B” гуруҳи:

Африка чемиони
Чили
Австралия
Германия

Маълумот учун,  Конфедерациялар Кубоги 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Қозон шаҳарларида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!